ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россия танкчилари Украина Қуролли кучларининг техникасини, жумладан, Американинг “Брэдли” пиёда жанговар машинасини Запорожье йўналишида йўқ қилди, дея РИА Новостига хабар беради "Суетолог" чақирув белгиси остидаги танк ротаси қўмондони.
Қўмондон РИА Новостига “Брэдли”нинг тунги жангда мағлубиятга учрагани тепловизор орқали олинган видеосини тақдим этди.
“Тунда ҳужумни қайтариш ва Запорожье йўналишида позицияларимизни ёриб ўтишга уриниш жараёнида душманнинг бир қанча техникасини экипажимиз йўқ қилди. Улар орасида НАТО томонидан ишлаб чиқарилган “Брэдли” пиёда аскарларнинг жанговар машинаси ҳам бор эди. Экипажларимиз тунда ва яқин масофадаги жангда шундай нишонларни муваффақиятли яксон қилади”, — деди командир.
Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 4 июнь куни эрталаб Украина ҚК фронтнинг Южнодонецк йўналишидаги бешта ҳудудида кенг кўламли ҳужумга ўтган. Президент Владимир Путин сўзларига кўра, россиялик аскарларнинг жасорати ва қўшинларнинг тўғри ташкил этилгани туфайли Украина қўшинлари ҳеч бир ҳудудда ўз мақсадларига эриша олмади. Киев томонидан қилинган барча қарши ҳужум уринишлари барбод бўлди, бироқ УҚКнинг ҳужум салоҳияти сақланиб қолмоқда, деди давлат раҳбари.