ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Москва жануби-шарқидаги “Садовод” бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Мусофир Telegram-канали хабар қилди.
Қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда.
ФВВ Москва ҳалқа йўлининг 14-километрида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушгани ҳақида расман маълум қилди.
"Ёнғин ўчириш ва қутқарув бўлинмалари воқеа жойида ишламоқда. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ", — дейилган хабарда.
Шаҳар фавқулодда хизматлар вакили ёнғин “Садовод” бозорида содир бўлганини айтди.