Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди

Тадбир давомида иштирокчи давлатларнинг таништирув маросими ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Кеча, 12 июнь куни, Хивада Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, шунингдек, олимпиадада иштирок этувчи хорижий давлатлар ўқувчи-ёшлари қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур мусобақанинг аҳамиятли жиҳатлари ҳамда унинг иштирокчи ўқувчилар ҳаётидаги ўрни хусусида фикр билдиришди.
Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди
Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди
Тадбир давомида иштирокчи давлатларнинг таништирув маросими ташкил этилди.
Олимпиаданинг очилиш маросими куй-қўшиқлар ва ўқувчи-ёшларнинг рақс давраларига уланиб кетди.
Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди
Эслатиб ўтамиз, Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Унда 15 мамлакатдан 130 нафар кимё фанидан билимдон ўқувчилар иштирок этади.
Маълумот учун, Абу Райҳон Беруний Хоразмнинг буюк алломаси, тарих, география, филология, астрономия, математика, геодезия, минералогия, фармакология, геология ва бошқа кўплаб фанларга оид қомусий асарлар муаллифи. У Ўрта Шарқда илк бора Ер Қуёш атрофида айланиши мумкинлигини айтиб, Ернинг айлана ўлчамини аниқлаган.