Тошкентлик нуронийлар учун Бухорога саёҳат ташкил этилди

Шайҳонтоҳур тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи нуронийлар Бухоро шаҳрида саёҳатда бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июн – Sputnik. Тошкентнинг Шайҳонтоҳур тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи нуронийларнинг Бухоро шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Саёҳат Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди, дея ёзилмоқда вазирлик хабарида.
Саёҳат давомида нуронийлар Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, жумладан, “Баҳоуддин Нақшбандий” зиёратгоҳи, "Ситораи Моҳи Хоса”, “Арк” саройи, “Минораи Калон” масжиди, “Мир Араб” мадрасаси ҳамда “Лаби ҳовуз” қадимий қадамжоларини зиёрат қилишди.
Саёҳат маҳалла фаоллари, нуронийлар вакилларининг мамлакат ҳудудларига саёҳатларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.