ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликлари ва Эроннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Саид ал-Қамзий ҳамда Ҳамид Найрабодий билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан сиёсий мулоқотини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.