Тақиқловчи йўл белгилари ўрнатиш тартиби ўзгартирилади — янги қонун

Янги қонун қабул қилиганидан сўнг тақиқловчи белгилар ўрнатиш ҳақида жамоатчилик камида 20 кун олдин огоҳлантирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда тақиловчи йўл белгилари ўрнатиш тартиби ўзгартирилади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилга янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. Бугун АОКАда ушбу қонун лойиҳасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Янги қонунга кўра, Ўзбекистонда тақиқловчи белгилар ўрнатишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

Ўзбекистонда йўл белгилари реестри шакллантирилади ва реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди;
Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади;
Тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан камида 20 кун олдин бундай қарор қилиш сабаблари ҳақида жамоатчилик оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилинади;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг йўл бўлгилари ўрнатиш тўғрисидаги мурожаатлари қонунида белгиланган тартиб ва муддатларда, ваколатли давлат оргалари томонидан кўриб чиқилади ва керакли қарор қабул қилинади;
Матбуот анжуманида маълум бўлишича, 2022 йил давомида туман ва шаҳар ҳокимларининг йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги 5 та қарори бекор қилинган. Шунингдек, тақиқловчи йўл белгилари йўл ҳаракати қатнашчиларини олдиндан хабардор қилмасдан ўрнатиш ҳолатлари кўп учрамоқда.