ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони 87 ёшида вафот этди, деб хабар қилди Corriere della Sera.
Италия ОАВлари ёзишича, Берлускони Миландаги шифохонада вафот этди.
Сиёсатчи касалхонадан чиққанидан атиги уч ҳафта ўтгач, жума куни тушдан кейин яна касалхонага ётқизилди.
Аввалроқ Италия ОАВлари 86 ёшли сенатор нафас олиш, юрак-қон томир тизимидаги муаммолар туфайли шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди. Бироқ, кейинчалик Берлускони шифокорлари биринчи марта касалхонага ётқизиш сабаби сурункали лейкемия фонида ривожланган ўпка инфекцияси эканлигини маълум қилишди.