"КамАЗ" Ўзбекистон фуқароларига иш ўринлари таклиф қилмоқда

Россиянинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган "КамАЗ" Ўзбекистон фуқароларига ўз корхоналаридан иш жойлари таклиф қилмоқда.
Sputnik
ТОШКEНТ, 12 июн – Sputnik. Душанба куни Ўзбекистонда “КамАЗ кунлари” бошланди, бир ҳафта ичида Россия корхонаси вакиллари Россия Федерациясида ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида сўзлаб беради, деб хабар беради Республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.
Апрель ойида "КамАЗ" бош директори ўринбосари Жанна Халиуллина РИА Новостига автозавод Ўзбекистонда Россияда ишлаш учун маҳаллий фуқароларга оммабоп касблар бўйича бошланғич кўникмаларни ўргатиш ниятида эканлигини айтган эди.
“12 июнь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Россия корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган "КамАЗ" кунлари бошланди”, — дейилади Олий таълим вазирлиги сайтида.

Матбуот хизмати хабарига кўра, “КамАЗ кунлари” Тошкент (12-13 июнь) ва Самарқанд (15-16 июнь) шаҳарларида бўлиб ўтади. Тадбирда Россия компанияси вакиллари Ўзбекистондаги олий ва касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини Россия Федерациясидаги "КамАЗ" корхоналарида ишга жойлаштириш имкониятлари билан таништиради.

Олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Татаристондаги "КамАЗ" заводларида Ўзбекистондан 900 бўлажак кадрлар тайёрланмоқда, республикадан 1800 нафар мутахассис ишлаб чиқаришда аллақачон меҳнат қилмоқда.