ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий давлатлардан қиймати 2,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 190 тоннага ошган.
2023 йилнинг 4 ойида Ўзбекистонга энг кўп Россиядан (330 тонна) музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилинган.
Шунингдек, Қозоғистондан 127,2 тонна, Қирғиз Республикасидан 16,4 тонна, Литвадан 8,6 тонна, Франциядан 7,4 тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилинган.