Мақсадим 100 йил яшаш — Чимёнда ёлғиз яшаётган қария

У қандай қилиб бу ерга келиб қолгани ҳақида Sputnik мухбирига гапириб берди.
Sputnik
Науфгали Кумсалиев 86 ёшда бўлиб, 30 йилдан ортиқ вақтдан буён тоғдаги вагонда ёлғиз яшайди. Бир пайтлар у тоғ саёҳатларида инструктор бўлган ва биринчилардан бўлиб Чимён тоғларида экскурсия олиб борган. Унинг йўналишларидан қутқарувчилар ва ўқитувчилар бугун ҳам фойдаланишади. Науфгалини ҳақли равишда Чимён "афсонаси" деб аташади. У қандай қилиб бу ерга келиб қолгани ҳақида Sputnik мухбирига гапириб берди.