Бухоролик спортчи ўзбекистонлик атлетларнинг рекордини янгилади

Бухоролик спортчи 1985 йилдан бери ўзгармай келаётган ўзбекистонлик атлетларнинг рекордини янгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atletica Geneve – EAP” турнири бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этяпти.
Мусобақанинг ортда қолган кунида ўзбекистонлик спортчи Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида янги Ўзбекистон рекордини қайд этди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган “бронза” даражадаги ушбу мусобақада Анваров 8.22 метр натижа қайд этди. Бу билан бухоролик спортчи олтин медални қўлга киритиш баробарида, 1985 йилдан бери ўзгармай келаётган ўзбекистонлик атлетларнинг рекордини янгилади.
Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.22 метр;
Алехандро Парада (Куба) - 8.10;
Мин Чанг (Гонконг) - 7.82.