Тошкентнинг қатор туманларида "свет" ўчирилди — таъмирлаш ишлари қачон тугатилади?

Пойтахтдаги 10 дан ортиқ манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Тошкентнинг Миробод, Яшнобод, Сергили ва Юнусобод туманларида таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Бугун 3 та туманинг 10 дан ортиқ кўчалари соат 17:00 гача электр таъминотидан вақтинча ўчирилди.
Манзиллар:
Мирбод тумани - Моштабиб, Нукус, С.Барака, А.Темур ҳамда Туркистон кочаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани - Чашма, Илғор шох, Оҳанграбо, "Миришкор" МФЙнинг Дархон, Илгор шох кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод тумани - Уста Ширин, А.Пўлат ва Миртемир кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида тумандаги Юқори Дархон, Янги Сирғали, Наврўз ва Чароғон маҳаллаларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда туман электр таъминоти корхонаси томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.