Азиз Абдуҳакимов экология вазири лавозимига маъқулланди

Азиз Абдуҳакимов
Депутатлар Абдуҳакимов номзодини вазир лавозимига маъқуллашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Депутатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқишди.
Мажлисда Абдуҳакимов экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.
Депутатлар Абдуҳакимов номзодини вазир лавозимига маъқуллашди.
Эслатиб ўтамиз, президентининг тегишли фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.