ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Туркиянинг Анқарадаги ракета заводида юз берган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия миллий мудофаа вазирлигига таяниб дея хабар берди.
"Анқаранинг Элмадаг туманидаги MKE ракета заводида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 5 нафар ишчимиз ҳалок бўлди. Суд ва маъмурий тергов бошланди", - дейилади вазирлик хабарида.