Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Сайлов куни айрим участкаларда биометрик идентификация қурилмаларидан фойдаланилади

Тошкент шаҳрининг айрим участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида фойдаланилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Президент сайловида Тошкентнинг айрим сайлов участкаларида биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссисининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг тавсиясига асосан Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида жойлашган айрим участкаларда сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида фойдаланилади.
Шунингдек, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагачасайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатилади.