ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ғарбнинг давлатлар ўртасида низо солишга уринишларига қарамай, бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир, дея нутқ сўзлади Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Россия кунига бағишланган тантанали маросимда.
“Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар халқаро ҳуқуқ, суверенитетни ҳурмат қилиш, қарорлар қабул қилишда мустақиллик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ёрқин намунаси эканлиги қувонарлидир. Ғарб мамлакатларимиз ўртасида келишмовчилик вужудга чиқариш, халқларимиз муносабатларини бузишга бетакаллуф уринаётган бўлишига қарамай, биз таслим бўлмаймиз ва сиёсат билан иқтисоддан тортиб, муҳим соҳаларда – энергетика, таълим, илм-фан ва маданият доирасида кўп даражали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича президентларимиз белгилаган йўналишга амал қилишда давом этамиз”, – дея таъкидлади элчи.
Дипломат мамлакатлар ўртасида яқинда тузилган муваффақиятли ҳамкорлик мисолларини эслади. Хусусан, Тошкентдаги “Иннопром” кўргазмасида Россия вилоятларидан катта делегациянинг иштироки, Олий Мажлис Сенати делегациясининг Доғистонга ташрифи, Ўзбекистонда “Россия фасллари” фестивали ўтказилганлини эсга олди.
“Умуман олганда, биласизми, бугун муносабатларимиз ҳақида гапирар эканман, мен муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг яқинда Наврўз байрами тантаналарида айтган афористик иборасини ёдга олишни истардим: “Рус ва Ўзбекистон – улар доимо бирга бўлган ва бўлади”. Бугунги байрамни меҳмондўст ўзбек заминида нишонлаётганимдан чин дилдан мамнунман", – маълум қилди элчи.
Россиянинг Тошкентдаги элчихонасида ўтказилган анъанавий қабулда Россиянинг халқаро ва маданий ташкилотлари, бизнес ҳамжамияти ва ватандошлар ташкилотлари вакиллари иштирок этди.