Ўзбекистон Россия иштирокида янги халқаро транспорт йўлагини ташкил этишни таклиф қилди

Арипов "Беларусь-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантиришни таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон Россия иштироки билан янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришдан манфаатдор, бу истиқболли сотиш бозорларини очишга имкон беради. Бу ҳақда республика бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда икки мамлакат ўзаро савдо-сотиқ диверсификациясининг кенгайтириш механизмини йўлга қўйишнинг уддасидан чиққанини таъкидлади.
“Саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича комплекс дастур изчил амалга оширилмоқда”, - деди Арипов.
Шунингдек, у Ўзбекистонда Россия билан қўшма саноат паркларини ташкил этиш жараёни фаол ривожланаётганига эътибор қаратди.
“Транспорт-логистика соҳаси ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишидир. Бугунги чақириқларга қарамай, мамлакатларимиз ўртасидаги юк ташишнинг ижобий ўсишини сақлаб қолишга эришяпмиз. Мамлакатларимизга истиқболли сотиш бозорлар очиш имконини бериши мумкин бўлган янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришдан манфаатдормиз”, - деди Ўзбекистон бош вазири.
Унинг таъкидлашича, шу нуқтаи назардан Ўзбекистон минтақадаги асосий транспорт йўлаги бўлган Север-Юг (Шимол-Жануб) халқаро йўлагини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.
“Беларусь-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” янги мультимодал транспорт йўлагини биргаликда шакллантиришни таклиф қиламиз”, - деди Арипов.
Унинг сўзларига кўра, минтақалар ҳамкорлиги икки мамлакатнинг муваффақиятли ҳамкорлиги драйвери саналади. Бу йил Ўзбекистон минтақалари раҳбарларининг Россияга қатор ташрифлари режалаштирилган. Ташриф доирасида бизнес ва миллий кўргазмалар ташкил этилади.
Арипов Ўзбекистон россияликлар орасида оммабоп асосий сайёҳлик йўналиши бўлиб бораётганига ҳам эътибор қаради. Ўтган йил якунига кўра қарийб 600 минг россиялик сайёҳ Ўзбекистонга келган. Бу 2021 йилга қараганда уч баравар кўпроқ.
У Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикчиликни ошириш мақсадидаги биргаликдаги ишларга умид билдирди.