Norway Chess: бугун Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши ўйнайди

Бугун мусобақа якунланади. Ғолиб тахминан 67,6 минг доллар олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов "Norway Chess" мусобақасидаги иштирокини давом эттирмоқда. Бугун мусобақанинг 9-турида Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан дона суради.
Алиризо Фирузжа Арян Тари билан, Ҳикару Накамура Фабиано Каруана билан, Аниш Гири эса Шаҳрияр Мамедяров билан ўйнайди.
Мусобақанинг 9- тур бахсларини Norway Chess сайти орқали онлайн кузатиб бориш мумкин.
Турнир Norway Chess
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов 8-тур доирасида Хикару Накамурага қарши дона сурди. Асосий вақтда дуранг қайд этилган бўлса, армагедонда Нодирбекнинг қўли баланд келди.
Бугун мусобақа якунланади. Унинг соврин жамғармаси 2,5 миллион кронни ташкил этади (тахминан 243 минг доллар). Ғолиб 750 минг крон (тахминан 67,6 минг доллар) олади.