ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
© Sputnik / Гавриил Григоров
/ Умуман олганда, вазият барқарор, ҳатто яхши деб айтган бўлардим. Бу йўналишда ҳамкорлик қилмоқдамиз. Биз келишиб олган энг нозик масалалар бўйича ҳаммаси режа бўйича кетмоқда - 7-8 июл кунлари тегишли қуролларни тайёрлаш ишлари якунланади. Ва биз зудлик билан сизнинг ҳудудингизга тегишли қурол турларини жойлаштириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаймиз. Ҳаммаси режа бўйича, ҳаммаси барқарор, — деди Путин.
Икки давлат раҳбарлари иқтисодий соҳадаги ҳамкорликка ҳам тўхталиб ўтди.
Москва ва Минск ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тузилмаси ижобий томонга ўзгармоқда, асосий эътибор нафақат ҳамкорликнинг анъанавий йўналишларига, балки юқори технологияли соҳаларга ҳам қаратилмоқда, деди Россия раҳбари.
"Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсиб бораётгани ҳақида ҳозир гапирмайман. Тўғриси, хавфсизлик нуқтаи назаридан қараганда яхшироқ, ҳозир алоҳида, юзма-юз гаплашамиз", - дея қўшимча қилди у.