ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП - My.gov.uz) автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга тақдим қилинган электрон ишончномани бекор қилиш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди.
Янги хизматни “Адлия” бўлимидан топиш мумкин. Бу хизмат орқали фақат my.gov.uz порталида расмийлаштирилган электрон ишончномаларни бекор қилиш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун порталдан олинган ишончноманинг серияси ва рақамини киритиш кифоя. Хизмат учун ҳақ олинмайди.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ЯИДХП орқали электрон расмийлаштириш имконияти яратилган эди.