ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ривожланаётган кўп қутбли дунёда АҚШ, Россия ва Хитой қудратли давлатлар сифатида намоён бўлмоқда, деди АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Милли Миллий мудофаа университети битирувчиларига диплом топшириш маросимида.
"Совуқ уруш даврида иккита қудратли давлат бор эди. Берлин девори қулагандан кейин, АҚШ ягона қудратли давлат бўлиб қолган давр <...> бўлди. Бугунги кунда биз камида учта қудратли давлатлар мавжуд бўлган кўп қутбли дунёда эканлигимиз аён бўлмоқда – АҚШ, Россия ва Хитой", - деди генерал.
Бундан ташқари, Миллининг таъкидлашича, бошқа кўплаб давлатлар ҳам минтақада етакчи ўринларни эгаллаб, жаҳон етакчилиги амбициялари ҳақида очиқ гапира бошламоқда.
Генерал, шунингдек, Хитой “ҳам АҚШга, ҳам унинг қўшниларига қарши туришга” интилаётганига амин. Пекин яқин ўн йил ичида Осиё минтақасида минтақавий гегемонга айланиш, шунингдек, жорий асрнинг ўрталарига келиб АҚШдан ҳам ўтиб кетадиган ҳарбий қудратга эга бўлиш ниятида.