ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги йўл белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Унда қатор тартиблар белгиланмоқда.
Хусусан, тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади.
Йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
Йўл белгиларининг жойлари онлайн тарзда эълон қилиб борилади.
Тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади.
Ҳужжат 22 июнгача муҳокамада бўлади.