ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Икки карра жаҳон чемпиони, “Токио-2020” олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан муносиб тақдирланди. Бу хақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Баҳодир Жалоловни Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритгани билан муборакбод этди.
Тадбир давомида Баҳодир Жалоловга Сурхондарё вилоятидан хонадон совға қилинди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Унга Халқаро бокс ассоциацияси томонидан 200 минг $ миқдоридаги пул мукофоти берилади.