Cancer Research UK – саратон касаллигини ўрганиш ва унга қарши курашиш хайрия ташкилоти қалқонсимон без саратонининг аксариятга маълум бўлмаган иккита аломатлари ҳақида маълумот берди.
Қалқонсимон без бўйиннинг олд қисмида жойлашган. Шу сабабли касалликнинг энг кенг тарқалган белгилари тананинг айнан шу қисмига таъсир кўрсатади. Мисол учун, томоқнинг олд қисмида "юмалоқ ўсимта" пайдо бўлиши ёки ютинишда қийинчиликлар ҳис қилиш.
Бироқ баъзи ҳолларда қалқансимон без саратони тананинг бошқа қисмларида ноодатий аломатлар билан намоён бўлиши мумкин. "Cancer Research UK" маълумотларига кўра, касаллик ҳақида огоҳлантирувчи иккита ноодатий белгилар мавжуд.
Қалқонсимон без саратонига чалинган беморларда саратон ҳужайралари томонидан ишлаб чиқариладиган кальцитонин гормони даражасининг ошиши кузатилиши мумкин. Натижада беморлар қуйидагиларни ҳис қилади:
диарея;
юз терисининг қизариши.
Белгилар касалликнинг аниқ исботи бўлмаса-да, назорат остида ушлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар улар саратон касаллигидан келиб чиққан бўлса, эрта аниқлаш даволанишнинг муваффақиятли ўтишига асос бўлиши мумкин.