ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. АҚШ ва Буюк Британия томонидан тузилган Киев фашистик режимини алмаштириш, Украинага амалда нейтрал давлат мақомини бериш керак. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
“Вашингтон ва Лондон Киев фашистик режимини тузди, Украинага амалда нейтрал давлат мақомини бериш орқали бу режимни ўзгартириш керак”, - дея таъкидлади Патрушев Минскда Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович билан учрашувда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
"Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши АҚШдан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмаслигини қайд этишни истардим. Бугунги кунда Вашингтон бутун Европани тиз чўкишга ва бўйсунишга мажбур қилиб бўлди. Мақсад – кўп қутбли дунёнинг марказларидан бирига айланиши мумкин бўлган Европа Иттифоқини заифлаштириш орқали ўз иқтисодиётига максимал фойда келтириш ”, — дея қўшимча қилди Патрушев.
Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг сўзларига кўра, Украина шунчаки Ғарб қўлидаги восита, Россия ва Украина халқлари ўртасида ҳеч қандай уруш йўқ.
"Бу ҳолатда фақат АҚШнинг очиқ агрессияси бор. Шу билан бирга, мамлакатимиз ўз халқи ва ҳудудларини ҳимоя қилмоқда. Бизнинг эса ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил", – таъкидлади у.