Мирзиёев Римга етиб борди — фото

Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий воқеалари бугун, 8 июнь куни бошланади.