ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Италияга бўлиб ўтаётган расмий ташриф доирасида Республика Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев мезбонга самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб Италия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва ишончли шериги экани ва сўнгги йилларда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик фаоллашгани қайд этди.
Бош вазир Жоржа Мелони Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва уларнинг муваффақиятига ишонишини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Томонлар, технологик ва инновацион шериклик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш зарурлигини таъкидлашди.
Бош вазир Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда шериклик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ҳамда “Италия – Марказий Осиё” ҳамкорлик форматини янада ривожлантиришга чақирди.
Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилар экан, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни, шу жумладан, Термиз шаҳридаги логистика маркази имкониятларидан фойдаланган ҳолда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.
Етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлди. Ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.
Шунингдек, Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелони билан музокаралар ўтказди