Жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлиги чекланди

Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистонда кескин иссиқ об-ҳаво сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бу қарор йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Компания ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Аввалроқ Тошкент метроси иссиқ об-ҳаво туфайли тезликни пасайтиргани хабар қилинган эди.
Ўзгидромет 5-8 июнь кунлари ҳарорат айрим жойларда +42 даражагача кўтарилишини маълум қилган.
Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар