Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ДХРда Украина ташқи разведка жосуси қўлга олинди — видео

ФХХ: ДНРда Украина ташқи разведка хизматининг жосус ва диверсанти қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) ДХР бўйича бошқармаси ходимлари Украина ташқи разведка хизматининг жосуси ва диверсантини қўлга олишди. РИА Новости хабарига асосан.

“Россия ФХХ ДХРдаги оператив тадбир давомида Россия ҚКнинг жойлашуви ва ҳаракати тўғрисида маълумот тўплаш учун республика ҳудудига келган Украина Ташқи разведка хизмати агентини қўлга олди”, - деди ФХХнинг ДХР бошқармаси ходими.

Унинг қайд этишича, қўлга олинган Михаил Дмитриевич Михайленко 2018 йилдан бери Украина разведкасига ёрдам берган, махсус ишлаб чиқилган алоқа каналлари орқали “Қирқ биринчи” тахаллуси остида кураторлар билан алоқада бўлиб, мунтазам равишда пул мукофотлари олиб келган.

"Апрель ойида Михайленкога ДХР ҳудудига кириб, кейинчалик уларга қарши қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида ФХХ ходимларига оид нозик маълумотларни олиш вазифаси берилган эди. Ҳозирда Михайленкога нисбатан зарур процессуал таъсир чоралари кўрилди", - деб қўшимча қилди ходим.

ФХХ ДХР бўйича бошқармаси жосуснинг қўлга олингани акс этган видеони тақдим этди. Кадрларда диверсантнинг йўлда тўхтаб турган машинадан қандай чиқарилиб, қўлига кишан тақишгани акс этган.
Диверсант ўзи айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирди.