"АвтоВАЗ" "Лада Веста"нинг янги моделини тақдим этди

Кузови узайтирилган ва комфорт даражаси оширилган автомобиль биринчи навбатда давлат идоралари учун мўлжалланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Сочида бўлиб ўтаётган "Евроосиё — бизнинг уйимиз" кўргазмаси доирасида "АвтоВАЗ" концерни "Лада Веста"нинг янги моделини тақдим этди. РИА Новости хабарига асосан.
"Лада Веста Аура" — бу "Лада Веста"нинг 25 см га узайтирилган версияси бўлиб, унинг орқа ўриндиғида жой анча кенгайган. Ушбу модель биринчи навбатда амалдорлар ва турли давлат тузилмалари учун фойдаланиши мумкин, деди журналистларга автоконцерни раҳбари Максим Соколов.

Хабарда айтилишига кўра, автомобиль 122 от кучига эга, 1,8 литрли двигатель, автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган. Шунингдек, унинг салони икки хил рангда сифатли ишланган. Автомобил заводдан юқори сифатли аудиосистема билан жиҳозланади. Россия ихтисослашган ОАВари хабарига кўра "Лада Веста Аура"нинг нархи тахминан 2 млн рубл (25 000 доллар) атрофида бўлиши кутилмоқда.

Соколовнинг айтишига кўра, "АвтоВАЗ" давлат идораларининг янги моделга бўлган талабига умид қилмоқда. Шунингдек, компания автомобил юқори даражада маҳаллийлаштирилган бўлишини ҳамда уни нафақат тўғридан-тўғри сотиб олиш, балки ундан лизинг, ижара ва транспорт хизматлари кўрсатиш шаклида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Осмотр главами делегаций выставки "Евразия - наш дом"
Сочидаги кўргазмада, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда ишлаб чиқарилган "АвтоВАЗ" маҳсулотлари ҳам тақдим этилди. Масалан, "Лада Гранта", "Лада Веста СВ Кросс" каби. 2021 йилда Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги "СариаркаАвтоПром" МЧЖ корхоналарида "Лада" автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2022 йил охирида 6000 дан ортиқ "Лада" автомобиллари йиғилди. Жиззах шаҳрида 2021 йилда "Lada Х-ray Cross", "Лада Ларгус", "Лада Веста СВ" автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилган эди.