Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ Зеленскийнинг Каховка ГЭС ҳақидаги сўзларидан даҳшатга тушди

Украина президенти Владимир Зеленский Запорожье АЭСда ҳалокат содир бўлишини уюштиришга уруниши мумкин - Asia Times.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Запорожье атом электр станциясида ҳалокат содир бўлишини уюштиришга уриниши мумкин, деб ҳабар беради америкалик журналист Стивен Брайен "Asia Times" нашри учун ёзган мақоласида.
Хусусан, у Киев режими раҳбарининг Каховка ГЭС портлашидан кейин “русларни тўхтатиш”га даъват қилган кечаги баёнотига эътибор қаратди.

"Агар ғоя россияликларни айблаш учун йирик ядровий ҳалокат ҳосил қилиш бўлган бўлса, бу Украина ва Европага, балки бутун дунёга таҳдид соладиган вайронкор ҳаракатдир", - деди Брайен.

Киев режимининг бундай ҳаракатлари, бошиданоқ муваффақиятсизликка учраган Украина ҚКнинг қарши ҳужумини сақлаб қолишга уриниш бўлиши мумкин, деб хулоса қилди шарҳловчи.