АҚШ собиқ СССР давлатлари орасидаги муносабатларни бузишга уринмоқда – Патрушев

Россия ХК котиби айтишига кўра, АҚШ собиқ СССР республикалари орасидаги муносабатларни бузиш мақсадида уларга босим ўтказмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. АҚШ собиқ СССР мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар пойдеворини бузишни ўзига мақсад қилиб, постсовет ҳудудидаги барча давлатларга кучли босим ўтказмоқда, деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.
“Вашингтон постсовет ҳудудидаги барча давлатларга кучли босим ўтказмоқда”, — деди Патрушев Минскда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларининг Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашувида.
Унинг сўзларига кўра, асосий мақсад “собиқ СССР мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар пойдеворига путур етказиш, шунингдек, МДҲ, ЕОИИ ва КХШТ доирасидаги интеграция жараёнларига тўсқинлик қилиш”.
Англо-сакслар ўз режаларини амалга ошириш учун шантаж, ёлғон ва таҳдидлар орқали ўз доираларига иложи борича кўпроқ давлатларни жалб қилишга уринмоқдалар, уларнинг манфаатлари билан ҳисоблашишни эса хаёлига ҳам келтирмайди, дея фикр билдирди Патрушев.