ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Ушбу ҳудудда қуриладиган замонавий массив учун 389 гектар ер ажратилган.
Мирзиёев Самарқанддаги замонавий массив лойиҳаси билан танишди
Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади.
Мирзиёев Самарқанддаги замонавий массив лойиҳаси билан танишди
“Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради. Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар, инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади”, дейилади хабарда.
Мирзиёев Самарқанддаги замонавий массив лойиҳаси билан танишди