ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Дастлабки маълумотларга кўра, ГЭСнинг вайрон бўлиши ва Новая Каховка яқинидаги қирғоқ зонасини сув босиши натижасида 7 киши бедарак йўқолган деб топилди, деди шаҳар маъмурияти раҳбари Владимир Леонтьев.
"Ҳозир бедарак йўқолганлар ҳақида маълумотларни аниқлаштирмоқдамиз, бироқ, дастлабки маълумотларга кўра, бу одамлар ҳам сув тошқини зоналаридан - ороллардан эвакуация қилинган. У ерда чўпонлар бор эди... Аниқ билганимиз 7 кишига яқин", - деди у.
Леонтьевнинг сўзларига кўра, сув тошқини зонасидаги сув даражаси ҳали ҳам "жуда юқори" ва тезкор штаб вакиллари - ФВВ ва шаҳар маъмурияти ходимлари ушбу ҳудудларни "айланиб”, жабрланганларни қидиришни давом эттирмоқдалар.