ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон сув ҳавзаларида учраётган чўкиб кетиш ҳолатлари нима сабабдан содир бўлаётганини айтди. Бу ҳақида муассаса АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
ФВВ профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Элёр Аҳмадалиевнинг айтишига кўра, республикада чўкиб кетиш ҳолатлари асосан қуйидаги сабабларга кўра содир бўлмоқда:
чўмилиш қоидаларига риоя этмаслик;
спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда чўмилиш;
ота-оналарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизлиги.
"Энг, ачинарлиси, жабрланганлар ва чўкиб кетганларнинг асосий қисмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда", — дейилади хабарда.
Вазирлик бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни бермоқда:
1.
Рухсат этилмаган, қўриқланмайдиган жойларда чўмилмаслик;2.
Чўмилиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш;3.
Ота-оналар томонидан чўмилиш ҳавзаларида, сув объектлари яқинида фарзандларини, айниқса ёш болаларни қаровсиз қолдирмаслик;4.
Чўмилиш вақтида спиртли ичимликлар исътемол қилмаслик;5.
Сув объектларида носоз кичик ҳажмли кемалардан фойдаланмаслик;6.
Сойлар, каналлар ва ариқлар устидан ўтган газ ва сув қувурлари устида юрмаслик;7.
Фуқаролар сувда чўкаётган инсонни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳаракатлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари.Бугунги кунда ФВВ томонидан барча ҳудудларда фқаролар чўмилиш мумкин бўлган қўриқланадиган 196 та сув ҳавзалари, шунингдек, чўмилиш тақиқланган, қўриқланмайдиган, фуқароларнинг чўмилиш эҳтимоли бор 668 та жойлар рўйхатга олинган. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларидан иборат 88 та кузатув ва назорат постлари ташкил этилган.