ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 8 июндан бошлаб Қурбон ҳайити муносабати билан чегирма эълон қилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейслар авиачипталарига 50 % чегирма берилади.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Sputnik мухбирига бу йил Қурбон ҳайитининг эҳтимолий санаси 28 июнга тўғри келишини маълум қилган эди. Ҳайитнинг аниқ санаси янги ой чиқишига қараб, Уламолар кенгаши қарорига асосан байрамдан 10 кун олдин расман эълон қилинади.
Қўшни давлатлар, хусусан, Қозоғистон ва Туркманистонда Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланиши расман эълон қилинган.