Песков Украина Каховка ГЭСга қўпорувчилик уюштирганини маълум қилди

Россия президенти матбуот котиби ГЭСга уюштирилган қўпорувчилик Киев ҳукумати буйруғи билан амалга оширилганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Украина Каховка гидроэлектр станциясига қарши (ГЭС) қўпорувчилик ҳаракатини уюштирди, Россия президенти Владимир Путин вазият юзасидан маълумот олиб турибди. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Президент Мудофаа вазирлиги ва бошқа хизматларнинг Каховка ГЭС атрофида нималар содир бўлаётгани ҳақидаги маълумотларини олиб турибди. Биз шубҳасиз маълум қилишимиз мумкинки, гап Украина томонининг атайлаб уюштирган қўпорувчилиги ҳақида боряпти”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, бу қўпорувчилик минтақанинг бир неча ўн минглаб аҳолиси учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунинг экологик ва бошқа хусусиятдаги оқибатларини аниқлаш керак бўлади.
Москва гўёки у Каховка ГЭСга зарба беришга алоқадорлиги ҳақида айбловларни қатъиян рад этади. Песков қўпорувчилик Киев ҳукумати буйруғи билан амалга оширилганини таъкидлади. Содир бўлган ҳодиса учун жавобгарлик Киев режими зиммасида.
Каховка ГЭСнинг юқори қисми ўтган тунда ўққа тутилиш оқибатида қисман вайрон бўлди. Сув омбори тўғони вайрон бўлмаган. Украина қўшинлари ГЭСга “Ольха” залп билан ўт очувчи тизимдан зарба берганини тахмин қилинмоқда. Омбор суви пасайиб бормоқда. Яқин атрофдаги аҳоли пунктларини эвакуация қилиш бошланган.
Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг “теракт” моддаси билан жиноий иш очган.