Лавров Ғарб Марказий Осиёга киришга уринаёганини маълум қилди

Россия ТИВ раҳбари Марказий Осиёдаги ҳамкорларни “Ғарб томонидан мажбуран ўтказилаётган ҳамкорлик схемаларига танқид кўзи билан қарашга чақирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ғарб Марказий Осиё минтақасига гуманитар ва ҳарбий жиҳатдан киришга уринмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Бугун Ғарбнинг Марказий Осиёга шиддат ва ғайрат билан, жумладан, гуманитар ва ҳарбий жиҳатдан киришга бўлган аниқ бир мақсадга қаратилган саъй-ҳаракатлари кузатилмоқда”, - деди Лавров Россия-Тожикистон (Славян) университетида нутқ сўзлаётиб.

Россия вазири Марказий Осиёдаги ҳамкорларни “Ғарб томонидан мажбуран ўтказилаётган ҳам ҳарбий соҳада, ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ўқитиш дастурларидаги ҳамкорлик схемаларини” танқидий қабул қилишга чақирди.
Шунингдек, у Ғарб мамлакатлари томонидан илгари сурилаётган ривожлантиришга кўмаклашиш дастурлари аслида Марказий Осиё минтақасини назорат қилиш ва сиёсий-иқтисодий муҳитни ўзига мос келадиган қайта шакллантириш воситалари эканини қўшимча қилди.