ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўққа тутилиши натижасида Каховка ГЭСнинг юқори қисми вайрон бўлган, сув омбори тўғонининг ўзи бузилмаган, деди Новокаховка шаҳар округи маъмурияти раҳбари Владимир Леонтьев РИА Новости агентлигига.
Сешанбага ўтар кечаси бир қатор Telegram-каналларида Каховка ГЭС бутунлай вайрон бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Айримлар қулаган тўғон тасвирларини жойлаштирди.
“ГЭСнинг шандорлар, клапанлар ўрнатилган юқори қисмига тунги соат иккиларда бир неча марта зарба бўлди ва у бузиб ташланди. Тўғон бузилмаган ва бу катта бахт”, - деди у Леонтьев.
ГЭСнинг қуйи оқимида сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилди, дея қўшимча қилди мэр.
Каховка ГЭС - Херсон вилояти Новая Каховка шаҳридан беш километр узоқликда жойлашган Днепр ГЭС каскадининг олтинчи (қуйи ва охирги) босқичидир. Унинг вайрон бўлиши минглаб одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Украина қўшинлари томонидан ГЭСни ўққа тутиш билан боғлиқ провокацияларни тўхтатишга чақирувчи хат тарқатганди.