ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Собиқ юқори мартабали ФҚБ (ФБР) ходими, СССР ва Россия разведкаси агенти Роберт Ханссен АҚШ қамоқхонасида 79 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда АҚШ ОАВлари. РИА Новости хабарига асосан.
Душанба куни АҚШ Адлия вазирлиги Роберт Ханссен 79 ёшида Колорадо штатида жойлашган Флоренс қамоқхонасида вафот этганини эълон қилди. Воқеа ҳақида Федерал қидирув бюросига хабар берилди.
ФҚБнинг собиқ юқори мартабали ходими Роберт Ханссен узоқ йиллар давомида Москвага махфий маълумотларни, жумладан, электрон разведка ускуналари ҳақидаги маълумотларни узатганликда, шунингдек, бир нечта иккиёқлама агентларни фош қилганликда айбланиб, 2001 йилда ҳибсга олинган эди.
2002 йилда Ханссен бирданига 15 маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди ва АҚШдаги энг қаттиқ режимга эга федерал қамоқхонага жойлаштирилган.
Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин 2020 йилда РИА Новости билан суҳбатда Ханссен дастлаб СССР, кейин эса Россия хавфсизлигига "катта ҳисса қўшганини" таъкидлаб, АҚШ ҳеч қачон уни алмаштиришга рози бўлмаслигини айтган эди.