Тошкентда II Халқаро фармацевтика форуми бошланди — тафсилотлар

Иштирокчилар Ўзбекистонда ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ташаббусларига алоҳида эътибор қаратади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкентда II Халқаро фармацевтика форуми бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Форумда самарали ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш мақсадида республика ва қўшни давлатлар фармацевтика бозорининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Иштирокчилар Ўзбекистонда ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ташаббусларига алоҳида эътибор қаратади.
Мазкур форум Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Беларусь ва бошқа мамлакатлар фармацевтика саноати етакчиларини бирлаштирган профессионал халқаро майдондир.
Форум 5 ва 6 июнь кунлари давом этади.