MI6 собиқ жосуси Ғарб Путинни нима учун кечира олмаслиги ҳақида сўзлаб берди

MI6 собиқ агенти Крук: Ғарб Путинни Россиянинг талон-тарож қилинишига йўл қўймагани учун ҳеч қачон кечирмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ғарб элитаси Россия президенти Владимир Путинни мамлакатни талон-тарож қилишга йўл қўймагани учун кечира олмайди, деди MI-6 нинг собиқ жосуси Аластер Крук YouTube-даги Judge Napolitano каналида.

"Ельцин даврида Америка Россияни аллақачон қўлга олган деб ўйлаганди. Гарвард йигитлари у ерга кириб, ресурсларнинг катта қисмини сотиб олиб, талон-тарож қилишди. Бу 1999 йилгача эди. Кейин эса Путин келиб, аста-секин буни тугатди. Менимча, (АҚШнинг 44-президенти Барак –таҳр.) Обама буни буни кечира олмади”, деди Крук.

Разведка ходимининг сўзларига кўра, ғарб ҳамкорлари Россияда ҳокимият тепасига “бошқа Ельцин” келишига ва АҚШнинг молиявий элитаси бутунлай мамлакатни ўзига бўйсундира олишига умид қилишган.
У, шунингдек, Путин манман олигархларни “жиловини тортиб қўйгани” ва Россиянинг фойдали қазилма конлари ва бошқа ресурслари ва бойликларини давлат мулкига қайтарганини эслатди.