Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар совриндор бўлди

Дунёзод Сайфуллаев диск улоқтириш, Малика Насриддинова ядро улоқтириш йўналишларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Кеча Жанубий Кореянинг Ечхон шаҳрида енгил атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк куннинг ўзида 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Дунёзод Сайфуллаев диск улоқтириш, Малика Насриддинова ядро улоқтириш йўналишларида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олишди. Сайфуллаев ўз чиқиши давомида 55.58 метр натижа қайд этган бўлса, Насриддинова 15.76 метр билан мусобақани якунлади.
Диск улоқтириш, йигитлар:
Бхартприт Синх (Ҳиндистон) – 55.66;
Дунёзод Сайфуллаев (Ўзбекистон) – 55.58;
Муҳаммадризо Сисахт (Эрон) – 55.44.
Ядро улоқтириш, қизлар:
Лин Жиацин (Хитой) – 15.91;
Малика Насриддинова (Ўзбекистон) – 15.76;
Гао Йируи (Хитой) – 15.30.