ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи зиёратчилар 2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадинага учиб кетишди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Из Ташкента в Медину вылетают первые паломники для совершения хаджа сезона 2023
© “Uzbekistan Airports”
Таъкидланишича, 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да 240 нафар зиёратчи Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очди.
Из Ташкента в Медину вылетают первые паломники для совершения хаджа сезона 2023
© “Uzbekistan Airports”
4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади.
Из Ташкента в Медину вылетают первые паломники для совершения хаджа сезона 2023
© “Uzbekistan Airports”
Из Ташкента в Медину вылетают первые паломники для совершения хаджа сезона 2023
© “Uzbekistan Airports”
“Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади”, - дейилади хабарда.
Из Ташкента в Медину вылетают первые паломники для совершения хаджа сезона 2023
© “Uzbekistan Airports”
Қайд этилишича, пойтахт ҳаво бандаргоҳида қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратилди — жўнаб кетиш залининг стерил зонасида бир вақтнинг ўзида 80 ва 60 кишини сиғдира оладиган иккита, эркаклар ва аёллар учун намозхона очилди. Бундан ташқари, ибодатхоналар олдида таҳорат олиш учун — эркаклар ва аёллар учун ҳам махсус хоналар мавжуд. Шу билан бирга, ҳожатхоналарнинг катта блоки фойдаланишга топширилди.