Ҳиндистонда учта поезд тўқнашувига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Ҳиндистон темир йўллари вазири Ашвини Вайшнав қўшимча маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ҳиндистоннинг Одиша штатида учта поезднинг тўқнашувига электрон блокировка тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Бу ҳақда мамлакат темир йўллари вазири Ашвини Вайшнав маълум қилди.
“Гап электрон блокировка ҳақида кетмоқда. Электрон блокировка вақтида содир бўлган ўзгариш сабабли авария юз берган. Буни ким қилгани ва қандай содир бўлганлиги тегишли текширувдан сўнг ойдинлашади”, — деди у.
Ҳиндистоннинг Баласор шаҳри яқинида жума куни кечқурун учта поезд - иккита йўловчи поезди ва юк поезди тўқнашиб кетди.
Калькуттадан Ченнайга кетаётган йўловчи поездининг бир нечта вагонлари юк поезди билан тўқнашуви оқибатида рельсдан чиқиб кетган ва қарама-қарши йўлга тушиб кетган. Бироз вақт ўтгач, уларга яна бир йўловчи поезди келиб урилган, оқибатда одамлар бўлган яна бир неча вагон рельсдан чиқиб кетган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 288 киши ҳалок бўлган, 900 дан ортиқ киши жароҳатланган.