Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этмоқда — фото

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросимида 78 давлатдан юқори даражали вакиллар иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Анқарада Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросими бошланди.
Шавкат Мирзиёев ҳам инаугурация маросимида иштирок этмоқда.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Аввалроқ Режеп Таййип Эрдоған қасамёд қилди. Энди у кейинги беш йиллик учун Туркия президенти лавозимига киришади. Парламент спикери Баҳчели унга мандатини топширди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросимида 78 давлатдан юқори даражали вакиллар иштирок этмоқда. Улар орасида 21 давлат раҳбарлари хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон президентлари ҳам бор. Шунингдек, маросимга 13 мамлакат бош вазирлари, жумладан Покистон, Венгрия, Арманистон ва Ливия бош вазирлари таклиф этилган.