ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Титаник кемасидан мегалодон акуласи тишларидан ясалган маржон топилди. Бу ҳақда РИА Новости Daily Mail нашрига таяниб хабар берди.
Кема тахминан 13 минг фут (3962,4 метр) чуқурликда жойлашган. Ўтган ёзда сув ости кемалари у ерда 200 соатдан кўпроқ вақт сарфлаган ва 3D реконструкция қилиш учун лайнернинг 700 000 та расмини олган.
Суратлардан бирида улар акула тишига хос бўлган контурларни пайқашди. Энди тадқиқотчилар маржон кимга тегишли бўлганини аниқлашмоқчи.
Заргарлик буюмлари эгаси сунъий интеллект ёрдамида қидирилади. У йўловчилар тасвирини ўрганади.
Нашрнинг қайд этишича, тадқиқот ўтказган компания нима учун бу мегалодонтнинг тиши деб қарор қилгани аниқ эмас. Палеонтолог Майкл Бентон у акулаларнинг замонавий турлари вакилига ҳам тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Титаник 1912 йил 15 апрелда чўкиб кетган. Бортдаги 2224 кишидан 1517 нафари ҳалок бўлган.