ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир қатор меморандум ва шартномалар имзоланди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми
© Пресс-служба Министерства здравоохранения
Бугун Самарқандда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади. Анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко иштирок этмоқда.
Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко
© Пресс-служба Министерства здравоохранения
Тадбирда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ҳам сўзга чиқди. У ўз сўзида икки мамлакат ўртасида мустаҳкам алоқалар ва яқин ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туришини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида дуч келган хавф-хатарларга қарши курашишдан қилинган хулосалардан келиб чиқиб, 6 та устувор йўналиш:
таълим ва кадрлар салоҳиятини ошириш;
илм-фан ва технологиялар;
дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар;
рақамли трансформация;
халқаро юқори технологик ёрдам;
соғлиқни сақлашни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш муҳим эканини айтиб ўтди.