ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда рўй берган темир йўл ҳалокати муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", деб ёзади Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон шарқида 2 июнь куни тунда поездлар тўқнашуви содир бўлди, оқибатда ҳалок бўлганлар сони 288 нафарга, жароҳат олганлар эса 900 дан ортди. Одиша штатида Калкуттадан Ченнайга кетаётган йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетди. Одамлар бўлган 10-12 вагон зарба натижасида рельсдан чиқиб кетган ва қарама-қарши йўлга қулаган.