Мирзиёев Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этади

Туркия президентининг инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакат етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Туркиянинг сайланган президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади", дейилади хабарда.
Ташкилотчилар қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.